back back back back
Очиқ маълумотлар рўйхати.

Давлат очиқ маълумотлари (келгусида – Очиқ маълумотлар) – интернет тармоғида маълумотлар массиви форматида жойлаштирилган, инсон томонидан олдиндан ўзгартириш киритилмасдан (машина ўқийдиган) фойдаланиладиган ва автоматлаштирилган тарзда ишлов берилишини таъминлайдиган ҳамда эркин (бепул) фойдаланиладиган давлат ва маҳаллий ўзини ўзи идора қилиш органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар.

Интернет-сайтнинг мазкур бобида Давлат солиқ қўмитасининг (келгусида - ДСҚ) очиқ маълумотлари нашр этилмоқда.

Очиқ маълумотлар бўйича таклиф ва мулоҳазаларни «Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари» интерактив хизмати ёрдамида юбориш лозим.

ОЧИҚ ЛИЦЕНЗИЯ

ДСҚ томонидан тақдим этилаётган «Очиқ маълумотлари» ни мазкур лицензия билан тасдиқланган қоидаларга биноан шартномасиз ишлатиш мумкин.

ДСҚ Очиқ маълумотларни нашр этиб, қуйида келтирилган талаблар асосида, фойдаланувчиларга Очиқ маълумотлардан муддатсиз, бепул, ноэксклюзив фойдаланиш ҳуқуқини беради.

Очиқ маълумотларнинг ишлатилиши бўйича ДСҚ мажбурият олмайди.

Очиқ маълумотлар номи Маълумотлар формати Кўчириб олишлар сони